15 Ноябрь 2022
749
Мерганларимиз яна шоҳсупада
Кореяда ўтаётган ўқ отиш спорти бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги баҳслари ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун сермаҳсул ўтди. Бугун ҳамюртларимиз икки йўналишда шоҳсупага кўтарилишди.
10 метрга тўппончадан отиш дастури жамоамизнинг энг кучли йўналишига айланиб бормоқда. Кеча Вениамин Никитин U18 тоифасида кумуш медални қўлга киритган бўлса, бугун Муҳаммад Камалов U20 тоифасида бронза медали билан тақдирланди.
1. Самрат Рана (Ҳиндистон)
2. Сагар Данги (Ҳиндистон)
3. Муҳаммад Камалов (Ўзбекистон)
Шунингдек, Вениамин Никитин, Содиқжон Абдуллаев ҳамда Муҳаммадюсуф Ҳайдаровдан иборат трио ўсмирлар ўртасидаги жамоавий дастурда бронза медали соҳибига айланишди.
1. Ҳиндистон
2. Корея Республикаси
3. Ўзбекистон