Ру En O'z
15 Ноябрь 2022 1923

Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Олимпиада чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаевни табриклаймиз!

Бугун бокс бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев таваллуд айёмини нишонламоқда.

Абдуллаев Муҳаммадқодир Маматқулович 1973 йил 15 ноябрь куни дунёга келган. Бокс бўйича Осиё ва жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби бўлган. 2000 йил Сиднейда ўтган Олимпия ўйинларида ғолиб чиқиб, Мустақил Ўзбекистон ҳисобига ёзги Олимпия ўйинларидаги илк олтин медални тақдим қилган. Шунингдек, профессионал боксда ҳам ҳамюртимиз ёрқин иштирок этганини таъкидлаш жоиз. Абдуллаевнинг қўлга киритган ғалабалари давлатимиз томонидан "Шуҳрат" медали", "Эл-юрт ҳурмати" ордени ҳамда "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи", "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвонлари билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Муҳаммадқодир Абдуллаевни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Text to speech