Ру En O'z
15 Ноябрь 2022 577

Таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кун сарҳисоби

Мексикада таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи куни ортда қолди. Унда икки вазн тоифасида баҳслар ўтказилиб, эркаклар ўртасидаги -80 кг вазн тоифасида жанубий кореялик Ву-Хёк Парк, аёллар ўртасидаги -57 кг вазн тоифасида эса хитойлик Зонгши Луо олтин медалларни қўлга киритишди. Унда қатнашган ҳамюртларимиз Мадина Мирабзалова иккинчи, Шуҳрат Салаев эса учинчи даврада имкониятни бой берди. Биринчи кун ғолиб ва совриндорлари:

-80 кг:
1. Ву-Хёк Парк (Корея Республикаси)
2. Андони Синтадо (Испания)
3. Меҳран Бархордари (Эрон)
3. Сейф Эйсса (Миср)

-57 кг:
1. Зонгши Луо (Хитой)
2. Чиа-Линг Ло (Хитой Таипейи)
3. Жейд Жонес (Буюк Британия)
3. Хадича Кубро (Туркия)

Бугун уч вазн тоифасида баҳслар ўтказилиб, унда жаҳон чемпионатларининг икки карра финалчиси (2015, 2017) Никита Рафалович, Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйинлари чемпиони Феруза Содиқова ҳамда яна бир ёш истеъдодли спортчимиз Озода Собиржонова иштирок этишади. Улар мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

-87 кг: Никита Рафалович – Адриан Войтковяк (Польша)
-62 кг: Феруза Содиқова – Анастасиа Галазоула (Австралия) / Мадинату Сако (Нигер)
-67 кг: Озода Собиржонова – Боубачар Ҳассана (Нигер)

Text to speech