Ру En O'z
14 Ноябрь 2022 1337

Ўқ отиш бўйича Осиё чемпионатидан хушхабар

Корея Республикасининг Тэгу шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича қитъа биринчилиги давом этмоқда. Бугунги кун баҳслари унда иштирок этаётган терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди.

Ёшлар ўртасида 10 метрга пневматик тўппончадан отиш баҳсларида Вениамин Никитин юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Никитин саралашда кучли 8 ликка кириб, медаллар учун курашни давом эттирди. Ҳал қилувчи паллада эса ҳиндистонлик Сандип Бишнои билан чемпионлик учун рақобатлашди. Якунда омад Ҳиндистон вакили томонида бўлди ва юртдошимиз кумуш медаль билан тақдирланди.

1. Сандип Бишнои (Ҳиндистон)
2. Вениамин Никитин (Ўзбекистон)
3. Донбин Ким (Корея Республикаси)

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал бошқа бир ёш спортчимиз Жавоҳир Соҳибов 10 метрга пневматик милтиқдан ўқ отиш дастурида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган эди.

Text to speech