Ру En O'z
12 Ноябрь 2022 1179

Таэквондо WT бўйича узоқ кутилган жаҳон чемпионати ҳақида қизиқарли маълумотлар

3 йиллик танаффусдан сўнг эртага Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Дунёнинг энг кучли таэквондочиларини ўзида тўплайдиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда иштирок этади. Ушбу материалда чемпионат ҳақидаги аҳамиятли жиҳатлар ҳақида маълумот берамиз.

Аввал терма жамоамиз таркибига тўхталиб ўтсак. Мураббийлар штабининг қарорига биноан, чемпионатда 16 нафар спортчи медаллар учун кураш олиб боради. Тўлиқ таркиб:

Эркаклар:
- 54 кг: Жаҳонгир Худойберидев
-58 кг: Амир Тўраев
-63 кг: Нияз Пулатов
-68 кг: Улуғбек Рашитов
-74 кг: Жасур Жайсунов
-80 кг: Шуҳрат Салаев
-87 кг: Никита Рафалович
+87 кг: Марат Мавлонов

Аёллар:
-46 кг: Зуҳра Тожиматова
-49 кг: Зарнигор Ҳусниддинова
-53 кг: Ситора Эргашева
-57 кг: Мадина Мирбзалова
-62 кг: Феруза Содиқова
-67 кг: Озода Собиржонова
-73 кг: Саодатбегим Алиева
+73 кг: Светлана Осипова

Таркибда Шуҳрат Салаев, Никита Рафалович, Светлана Осипова, Феруза Содиқовадан бошқа барча спортчилар катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида дебют қилишади.

Мусобақа Париж-2024 Олимпиадаси йўлида катта рейтинг очколарини тақдим қилиши билан янада аҳамиятли. Кучли бешликдан жой олган спортчилар ўз ҳисобларини қуйидаги очколар билан бойитишади:

1-ўрин: 140.00
2-ўрин: 84.00
3-ўрин: 50.40
5-ўрин: 30.24

Чемпионатда ҳамюртларимизнинг чиқиши қуйидаги саналарга белгиланган:

13 ноябрь: Очилиш маросими
14 ноябрь: -80 кг (Шуҳрат Салаев), -57 кг (Мадина Мирбзалова)
15 ноябрь: -87 кг (Никита Рафалович), -67 кг (Озода Собиржонова), -62 кг (Феруза Содиқова)
16 ноябрь: -68 кг (Улуғбек Рашитов), -49 кг (Зарнигор Ҳусниддинова)
17 ноябрь: -74 кг (Жасур Жайсунов), +87 кг (Марат Мавлонов), +73 кг (Светлана Осипова)
18 ноябрь: -63 кг (Нияз Пулатов), -53 кг (Ситора Эргашева)
19 ноябрь: -54 кг (Жаҳонгир Худойберидев), -73 кг (Саодат Алиева)
20 ноябрь: -58 кг (Амир Тўраев), -46 кг (Зуҳра Тожиматова).

Энг кўп иштирокчини жамлаган вазн: Эркаклар, -68 кг. 60 нафар спортчи.
Энг кам иштирокчини жамлаган вазн: Аёллар, +73 кг. 25 нафар спортчи.

Давлатлар сони: 122 (қочоқлар жамоасидан ташқари)
Спортчилар сони: 755.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси терма жамоамизга бўлажак мусобақада омад ва зафарлар тилайди!

Text to speech