Ру En O'z
12 Ноябрь 2022 875

Бугун Осиё чемпионати якунланади

Бугун Иорданияда бокс бўйича Осиё чемпионати якунига етади. Сўнгги кунда эркаклар ўртасидаги финал жанглари ўтказилиб, унда 7 нафар вакилимиз қитъа чемпионлиги учун ринга кўтарилади. Шиддатли ўтиши кутилаётган баҳсларнинг жуфтликлари қуйидагича:

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Сакен Бибосинов (Қозоғистон) (15:15 дан сўнг)

-57 кг: Абдумалик Халаков - Серик Темиржанов (Қозоғистон) (15:40 дан сўнг)

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Шива Тапа (Ҳиндистон) (16:10 дан сўнг)

-75 кг: Руслан Жафаров - Нурканат Райис (Қозоғистон) (16:55 дан сўнг)

-80 кг: Одилжон Аслонов - Ҳусейн Иашиш (Иордания) (17:10 дан сўнг)

-92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Айбек Оралбай (Қозоғистон) (17:40 дан сўнг)

+92 кг: Лазизбек Мулложонов - Камшибек Конкабаев (Қозоғистон) (17:55 дан сўнг)

Text to speech