Ру En O'z
11 Ноябрь 2022 968

Осиё чемпионатини бронза медали билан бошладик

Корея Республикасининг Тегу шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун баҳсларга киритган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг илк кунини муваффақиятли ўтказди.

Ўсмирлар ўртасида 10 метрга пневматик милтиқдан ўқ отиш баҳсларида Жавоҳир Соҳибов саралашдан муваффақиятли ўта олди. Кучли мактабга эга терма жамоа вакиллари билан кечган финалда Соҳибов бронза медалини қўлга киритди.

1. П.Мане (Ҳиндистон)
2. С.Ха (Корея Республикаси)
3. Ж.Соҳибов (Ўзбекистон)

Text to speech