Ру En O'z
10 Ноябрь 2022 1066

"Юнусобод спорт комплекси" бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади

"Юнусобод спорт комплекси" 7-14 декабрь кунлари бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади. Эркаклар ва аёллар ўртасида ташкил этиладиган мусобақада мамлакатимизнинг энг кучли чармқўлқоп усталари баҳс олиб боришади. Баҳсларнинг шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида бу йил ҳам хорижлик етакчи рефериларнинг мусобақага ташрифи кутилмоқда.

Бу йилги Ўзбекистон чемпионати ўзгача аҳамиятга эга. Боиси, мусобақа келаси йил бўлиб ўтадиган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари, шунингдек, пойтахтимизда ўтадиган жаҳон чемпионатига терма жамоа таркибини шакллантириш йўлида муҳим босқич бўлиб хизмат қилади.

Text to speech