Ру En O'z
10 Ноябрь 2022 1097

“Uzbekistan Global Tour”нинг навбатдаги босқичида беш мамлакат чавандозлари баҳс олиб боришди

Пойтахтимизда от спортининг конкур йўналиши бўйича “Uzbekistan Global Tour” мусобақасининг 5-босқич беллашувлари бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, бу галги беллаувларда ҳамюртларимиздан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь ва Россия мамлакатлари вакиллари ҳам ғолиблик учун кураш олиб боришди. Муросасиз кечган беллашувлардан сўнг ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

“F” тоифаси, 100 см (тўсиқ баландлиги):
1. Темур Азимов (“Маштаб”, от лақаби)
2. Убайдуллоҳ Фозилхўжаев (“Чемпион”)
3. Темур Азимов (“Нарлета АВ”)

“С” тоифаси, 110 см:
1. Дилшод Шокиров (“Шеф Блю”)
2. Акбар Шарипов (“Кечмекер”)
3. Бобур Валижонов (“Принц”)

“В” тоифаси, 120-115 см (7, 5-6 ёшли отлар учун):
1. Темур Азимов (“Фурина Фан Де Фиарат Z”)
2. Ғайрат Назаров (“Аффир”)
3. София Ли (“Леффе”)

“Е” тоифаси, 110 см:
1. Вадим Чечеван (Россия, “Барбелла”)
2. Сергей Антонович (Беларусь, “Скай”)
3. Алишер Эркинов (“Ласетти”)

“D” тоифаси, 125 см:
1. Шингиз Маликаждар (Қозоғистон, “Таймаз”)
2. Ғайрат Назаров (“Лосинос Бой”)
3. Темур Азимов (“Илекста”)

“А” тоифаси, 140 см:
1. Бекзод Қурбонов (“Алонсо 43”)
2. Хуршидбек Алимжонов (“Чемпион Лига”)

Text to speech