Ру En O'z
10 Ноябрь 2022 953

Рустам Ямбулатовни табриклаймиз!

Рустам Ямбулатов 1950 йил 10 ноябрда дунёга келган. Стенддан отиш бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, ХХII Олимпия ўйинларининг кумуш медал соҳиби (1980), Европа кубоги ғолиби. 1981 йилги жаҳон чемпионатига Олимпиада совриндори сифатида қатнашган спортчимиз жамоавий беллашувларда ғолиб (1981) бўлди. Умумжамоа ҳисобида жаҳон чемпионатининг икки карра кумуш медалини (1979, 1985) қўлга киритди. Икки карра Европа чемпиони (1979, 1981), уч карра Европа кубоги соҳиби (1981) бўлди. Бир неча бор қитъа мусобақасида совриндорлар сафидан ҳам жой олган. Ўзбекистон Олий Кенгаши Президиуми Фахрий ёрлиғи билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Рустам Ямбулатовни таваллуд куни билан табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech