Ру En O'z
10 Ноябрь 2022 1443

Дзюдо бўйича энг ёш Олимпиада чемпиони Илиас Илиадисни табриклаймиз!

Бугун дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи, ушбу спорт турида энг ёш Олимпиада чемпиони бўлган Илиас Илиадис таваллуд айёмини нишонламоқда.

Илиас Илиадис 1986 йил 10 ноябрда Грузияда таваллуд топган. Спортчилик фаолиятини Греция жамоаси билан боғлаган Илиадис Афина-2004 Олимпия ўйинларида 17 ёшида чемпионга айланди. Лондон-2012 Олимпиадасида эса бронза медалини қўлга киритди. Шунингдек, унинг ҳисобида жаҳон чемпионатларининг 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медаллари мавжуд. Илиадис 3 йилдан бери Ўзбекистон терма жамоасида мураббийлик қилмоқда ва унинг қўл остида полвонларимиз янги марраларни забт этишмоқда. Жорий йил мамлакатимизда биринчи бор ўтказилган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида жамоамизнинг 2 та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олишида ушбу мутахассиснинг хизмати беқиёс.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Илиас Илиадисни таваллуд куни билан табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилайди.

Text to speech