Ру En O'z
8 Ноябрь 2022 1098

Халқаро семинарда мутахассислар ўз билимларини оширишди

Замонавий спортда муваффақиятларга эришиш учун ҳар бир соҳадаги сўнгги ютуқлардан бохабар бўлиш жуда муҳим. Айниқса, Осиё ўйинлари олдидан. Ханчжоу-2022 га тайёргарлик йўлида қитъамизнинг 14 мамлакатидан ташриф буюрган 200 нафардан ортиқ мураббий ва ҳакамлар дзюдо, бокс, оғир атлетика, сузиш ҳамда спорт курашлари бўйича ўз йўналишларидаги сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишди.

"Замонавий таълим билан Олимп чўққиси сари" шиори остида ўтган семинарга Осиё Олимпия кенгаши мутасаддилари юқори баҳо беришди. Улар мамлакатимиз бундай тадбирларни доимгидек юқори даражада ташкил қилганини таъкидлаб, бу каби лойиҳаларни қўллаб-қувватлаган ҳукуматимизга миннатдорчилик билдиришди.

Text to speech