Ру En O'z
11 Июль 2020 3588

Скандинавия аҳолисининг узоқ умр кўрувчилар рўйхатига киритадиган қоидалари

Скандинавия ярим ороли аҳолиси ҳар доим мустаҳкам соғлиқ ва узоқ умр кўриши билан ажралиб туришди. Улар, шунингдек, ўз ҳаётларидан кўпроқ манзур бўладиган, яъни чинакам бахтли халқлар рўйхатига киритилган. Бу кўплаб омилларга боғлиқ, улар орасида бир неча ўн йилларда шаклланган ва авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллий одатлар мавжуд.

Қандай одатлар скандинавияликларга узоқ ва бахтли яшашга ёрдам беради?

Жисмоний фаоллик

Ҳаракат – бу узоқ умр кўриш йўли ва ёшлик манбаидир. Скандинавия пенсионерлари ниҳоятда фаол. Улар керагидан ҳам ортиқ даражада фаолдир. Масалан, улар жамоат транспорти бўш бўлса ҳам тик кетишади.

Эллик йил олдин, олимлар троллейбус ҳайдовчилари ва нозирларини кузатиб, тадқиқот ўтказдилар. Шубҳасиз, биринчи гуруҳ доимий равишда ўтириб ишлар эди, иккинчи гуруҳ эса ҳаракатда. Тадқиқот натижалари қуйидагича чиқди: нозирларда юрак-қон томир касалликлари ривожланиш хавфи 2 баравар кам эди.

Доимий очиқ сайрлар ҳар бир шимоллик учун мажбурийдир. Ёши ва об-ҳаво уларга тўсқинлик қилмайди. Мустақил юришга қийналадиганлар шимолча юриш (иккала қўлида чанғичилардек таёқ билан юриш скандинавча юриш дейилади) билан шуғулланадилар.

Иш ва дам олиш режимига риоя қилиш

Aниқ иш жадвали, қонун ва фақат меҳнат муносабатлари ҳеч қандай имтиёзларсиз мавжуд. Иш куни тугайди ва одам уйга боради, у ерда у иш ҳақидаги фикрлардан бутунлай ажралади. Ҳеч қандай иш йўқ, фақат дам олиш ва ўйин-кулги.

Скандинавия аҳолисининг атиги 3 фоизи ортиқча ишлайди.

Шимолча диетага риоя қилиш

Ушбу турдаги овқатланиш холестеринни пасайтиришга ва қон босимини нормал сақлашга ёрдам беради (айниқса, гипертоник беморларга тўғри келади). Ёғли балиқ (ҳафтасига 3 марта), қўзиқорин, ёнғоқ ва резаворлардан мажбурий истеъмол қилишни ўз ичига олади.

Доимий иссиқлик терапияси

Ҳаммомга кириш иммунитетни оширишга ёрдам беради, қон босимини пасайтиради (тўғри ёндашув билан), қон айланишини яхшилайди ва асабий тарангликни енгиллаштиради.

Чиниқтириш

Скандинавияликларга паст ҳарорат қўрқинчли эмас, аксинча, болалигидан бошлаб бундай шароитларда ҳаётга ўрганиб қолган, чунки бу тана учун жуда фойдали. Совуқдан уйларда яшириш уларнинг услуби эмас.

Пойафзалларни тўғри танлаш

Ёмғир, қор ёғаётганида ва серёғин кунларда жуда озчилик резина этикни афзал кўради. Aммо Скандинавия мамлакатларида, аксинча, у билан ҳатто офисларига боришади, чунки оёқлари илиқ ва қуруқ бўлиши керак.

Манба https://zen.yandex.ru/media/liberdini/6-pravil-skandinavov-blagodaria-kotorym-oni-vhodiat-v-reiting-dolgojitelei-5ea09ad26c0a0274c76ebba1

Text to speech