7 Ноябрь 2022
1214
Жаҳон кубогининг жамоавий баҳслари ҳамюртларимиз учун омадли ўтди
Қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи ҳамюртларимиз учун муваффақиятли якунланди. Сан-Хоседа (Коста-Рика) шпагачи қизларимиз барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритишди. Теҳронда (Эрон) йигитларимиз, Алмати (Қозоғистон) шаҳрида эса саблячи қизларимиз финалгача етиб бордилар. Бироқ ҳал қилувчи беллашувда уларга озгина омад етишмади ва ушбу жамоаларимиз кумуш медаль билан тақдирланди.
Шпага, аёллар.
Коста-Рика
1. Ўзбекистон
2. Колумбия
3. Пуэрто-Рико
Сабля, эркаклар.
Эрон
1. Корея Республикаси
2. Ўзбекистон
3. Туркия
Сабля, аёллар.
Қозоғистон
1. Туркия
2. Ўзбекистон
3. Қозоғистон