Ру En O'z
6 Ноябрь 2022 938

Дзюдочиларимиз Боку турнирини 4 та медаль билан якунлашди

Озарбайжонда дзюдо бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи навбатдаги мусобақа якунига етди. Оғир вазн тоифасидаги полвонлар ўртасида кечган бугунги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та медалга сазовор бўлди.

+100 кг вазн тоифаси финалида жаҳон рейтингининг амалдаги пешқадами, тожикистонлик Темур Раҳимовга қарши баҳс олиб борган Алишер Юсупов имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль билан тақдирланди. Ушбу вазн тоифасида курашган бошқа бир вакилимиз Шоҳруҳ Бахтиёров эса бронза медали учун баҳсда финляндиялик Мартти Пумалайнендан устун келди.

Шу тариқа, терма жамоамиз Боку турнирини 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунлади. Мусобақа қаҳрамонлари:

Олтин: Диёра Келдиёрова (-52 кг)
Кумуш: Алишер Юсупов (+100 кг)
Бронза: Сита Қадамбоева (-52 кг)
Бронза: Шоҳруҳ Бахтиёров (+100 кг)

Text to speech