Ру En O'z
6 Ноябрь 2022 1863

Ёш регбичиларимиз Осиё чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритишди  

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида регби-7 бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида U20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда иштирок этган йигитларимиз кумуш медалга сазовор бўлишди.

Ҳамюртларимиз ҳал қилувчи беллашувда БАА вакилларига қарши майдонга тушишди. Муросасиз ўйинда меҳмонларнинг қўли баланд келди. Бронза медаллари эса малайзиялик регбичиларга насиб этди.

Регби-7 бўйича U20 Осиё чемпионати, эркаклар:

  1. БАА
  2. Ўзбекистон
  3. Малайзия

Аёллар:

  1. БАА
  2. Ҳиндистон
  3. Таиланд

Мусобақанинг ёпилиш маросимида Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, Ўзбекистон регби федерацияси бош котиби Қаҳрамон Жалилов иштирок этишди. Шаҳрулло Шарипович терма жамоамиз қўлга киритган ушбу муваффақият билан Ўзбекистон регби федерациясини қутлади. Шунингдек, у мамлакатимизда жамоавий спорт турларининг ривожланиб бораётганига тўхталиб, ушбу авлод вакиллари келажакда Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритишига ният билдирди.

Text to speech