Ру En O'z
6 Ноябрь 2022 1064

Сузиш бўйича ҳакамларга сертификатлар топширилди

Тошкент мезбонлик қилаётган халқаро семинарда сузиш бўйича ҳакамлар учун мўлжалланган дарслар якунланди. Бугун Ўзбекистон МОҚда мутахассисларга сертификатлар тақдим этилди. Реферилар сертификатни Қўмита Бош котиби Ойбек Касимовдан қабул қилиб олдилар.

24 ҳакам 4 кун давомида таниқли эксперт Вадим Аҳмадиевдан ўз йўналишларининг нозик қирралари, халқаро федерация томонидан қабул қилинган сўнгги қоидалар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди. Тадбирда меҳмонларга Осиё Олимпия кенгашининг эсдалик совғалари ҳам топширилди. Мутахассислар самимий меҳмондўстлик ва ўқув жараёнида яратилган барча шароитлар учун ташаккур айтиб, олган билимлари янги марраларни забт этишда ас қотишини таъкидлашди.

Text to speech