Ру En O'z
5 Ноябрь 2022 985

Оғир атлетикачиларимиз ЖЧдан олдин сўнгги йиғинни бошлашмоқда

Бугун Баҳром Мендибоев бошчилигидаги оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Колумбиянинг Богота шаҳрида ташкил этиладиган жаҳон чемпионати олдидан охирги тайёргарлик босқичини ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетди. Ҳамюртларимиз деярли 1 ой мобайнида Анталья шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишади ва ўша ернинг ўзидан Жанубий Америкага йўл олишади. Жамоа қуйидаги спортчилар билан дунё биринчилигида қатнашади:

-67 кг: Адҳамжон Эргашев
-67 кг: Достон Ёқубов
-73 кг: Оғабек Тўхтаев
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
-89 кг: Сарварбек Зафаржонов
-102 кг: Шарофиддин Амриддинов
-109 кг: Руслан Нурудинов
+109 кг: Акбар Жўраев
-55 кг: Нигора Абдуллаева
-81 кг: Ригина Адашбаева
-87 кг: Турсуной Жабборова

Text to speech