Ру En O'z
5 Ноябрь 2022 1027

Халқаро семинарни якунлаган иштирокчиларига сертификатлар тақдим этилди

Пойтахтимизда ўтаётган мураббий ва ҳакамлар семинарида дзюдо ҳамда оғир атлетика бўйича дарслар якунланди. Бугун Миллий Олимпия қўмитасида дарсларда муваффақиятли иштирок этган мутахассисларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳамда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов семинар иштирокчиларини унда муваффақиятли иштирок этишгани билан табриклаб, уларнинг келгуси фаолиятларида омад тилашди. Ўз навбатида, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вакиллари семинар юқори савияда ташкил этилгани, меҳмонларнинг замонавий шароитларда билим олишлари учун барча қулайликлар яратилгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди.

Шундан сўнг Марказий ҳамда Жанубий Осиё мамлакатларидан ташриф буюрган мураббий ва ҳакамларга сертификат билан ООКнинг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Text to speech