Ру En O'z
5 Ноябрь 2022 1186

Достонбек Отаболаевни табриклаймиз!

Бугун каратэ WKF бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, ушбу спорт турида ўзбекистонлик биринчи жаҳон чемпиони Достонбек Отаболаев таваллуд айёмини нишонламоқда. 

Достонбек Отаболаев 1993 йил 5 ноябрь куни Фарғонада туғилган. Каратэ бўйича кўплаб халқаро мусобақалар, жумладан, 2019 йил Шанхайда ўтказилган Премьер-лига турнири ғолиби, Осиё чемпионатларининг бир неча бор совриндори ҳисобланади. 2021 йил БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида -75 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритиб, каратэ бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган дастлабки спортчимизга айланди. Жорий йил АҚШнинг Бирмингем шаҳрида ўтган Бутунжаҳон ўйинларида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган. 

Ўзбекистон Миллий Oлимпия қўмитаси Достонбек Отаболаевни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech