Ру En O'z
4 Ноябрь 2022 1183

Келдиёрова чемпион, Қадамбоевада бронза!

Озарбайжонда старт олган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирининг биринчи кун беллашувлари якунланмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритди.

Сўнгги мусобақаларда ажойиб кураши билан ўз вазнида жаҳон элитаси қаторига кириб бораётган Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Ҳамюртимиз ҳал қилувчи баҳсда мўғулистонлик Сосорбарам Лхагвасурен устидан ишончли ғалабага эришди. Ушбу муваффақият самарқандлик дзюдочимиз учун Париж-2024 Олимпиадаси йўлида 500 рейтинг очкосини тақдим қилади.

Шунингдек, Сита Қадамбоева (-52 кг) бронза медали учун баҳсда полшалик Александра Калета устидан ғалаба қозонди. Бу Қадамбоева учун фаолоятида «Катта дубулға» турнирларидаги илк медаль бўлди.

Афсуски, Кемран Нуриллаев (-60 кг) учунчи ўрин учун баҳсда имкониятни бой бериб, мусобақани кучли бешликда якунлади.

Text to speech