Ру En O'z
4 Ноябрь 2022 1254

Келдиёрова финалда, Қадамбоева ҳамда Нуриллаев бронза медали учун курашади

Дзюдо бўйича Боку “Катта дубулға” турнирининг биринчи кунида медаллар учун кураш олиб борадиган спортчилар номи маълум бўлди. Қувонарлиси, Диёра Келдиёрова кетма-кет иккинчи бор “Катта дубулға” мусобақасининг финалига йўл олди. Боку турнирида ҳамюртимиз олтин медаллар учун мўғулистонлик Сосорбарам Лхагвасуренга қарши татамига чиқади. Кемран Нуриллаев ва Сита Қадамбоева эса бронза медали учун кураш олиб боришади. Батафсил:

Олтин медаль учун:
-52 кг: Диёра Келдиёрова – Сосорбарам Лхагвасурен (Мўғулистон)

Бронза медали учун:
-60 кг: Кемран Нуриллаев – Согт-Очир Бямбаяв (Мўғулистон)
-52 кг: Сита Қадамбоева – Александра Калета (Польша)

Text to speech