4 Ноябрь 2022
1249
Иорданияда бокс бўйича Осиё чемпионати давом этади
Бугун мусобақанинг тўртинчи кун баҳсларида беш нафар вакилимиз кейинги босқич йўлланмаси учун рингга кўтарилади. Улар орасида Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов, ўтган йилги Жч финалчиси Абдумалик Халаков каби номларнинг борлиги бугунги баҳсларга бўлган қизиқишни янада оширмоқда. Жуфтликлар:
-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев - Бямба-Ердене Отгонбаатар (Мўғулистон) (16:50 дан сўнг)
-48 кг: Асилбек Жалилов - Санжар Ташкенбай (Қозоғистон) (20:10 дан сўнг)
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Панмот Титисан (Таиланд) (21:10 дан сўнг)
-57 кг: Абдумалик Халаков - Жасим Муҳаммед (Ироқ) (22:20 дан сўнг)
-60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Баскон Паул (Филиппин) (23:50 дан сўнг)