Ру En O'z
2 Ноябрь 2022 1155

Халқаро семинар иштирокчиларининг ташрифи бошланди

Маълум қилганимиздек, 3-7 ноябрь кунлари Тошкентда Осиё Олимпия кенгашининг ривожланиш дастури асосида Марказий ва Жанубий Осиё ҳудудларининг 14 мамлакатидан ташриф буюрадиган мураббий ҳамда ҳакамлар учун халқаро семинар бўлиб ўтади. Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган ушбу лойиҳада қатнашувчи мутахассисларнинг пойтахтимизга ташрифи давом этмоқда.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида меҳмонларнинг бир қисми кутиб олинди. Эслатиб ўтамиз, семинарда дзюдо, спорт курашлари, бокс, сузиш ва оғир атлетика бўйича ҳар бир мамлакатдан икки нафардан мураббий ҳамда ҳакамлар, жами 300 нафарга яқин мутахассис иштирок этади.

Text to speech