2 Ноябрь 2022
1180
Бугун икки нафар боксчимиз жанг қилади
Иорданияда давом этаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи кунида ҳам икки нафар вакилимиз рингга кўтарилади. Кеча япониялик рақиби устидан ишончли ғалабага эришган Руслан Абдуллаев бугун ўз вазнида мусобақанинг биринчи рақамли боксчиси, қозоғистонлик Санатали Толтаев билан ҳисоб-китоб қилади. Шунингдек, ёш вакилларимиздан яна бири Шаҳзод Музаффаров покистонлик рақибига қарши баҳс билан катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида дебют қилади.
-63.5 кг: Руслан Абдуллаев – Санатали Толтаев (Қозоғистон) (тахминан 16:30)
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров – Ҳуссайн Зокир (Покистон) (Тахминан 21:15)
Баҳслар Тошкент вақти билан кўрсатилган. Жараёнга қараб беллашувлар вақти ўзгариши мумкин.