Жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиевни табриклаймиз!
Бугун ўзбек спортида ўз ўрнига эга боксчимиз, профессионал бокс бўйича жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев таваллуд айёмини нишонлашмоқда.
Муроджон Аҳмадалиев 1994 йил 2 ноябрда туғилган. Ҳаваскор бокс бўйича Осиё чемпиони (2017), жаҳон чемпионати финалчиси (2015) ва Рио-2016 Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби ҳисобланади. Тошкентдаги Осиё чемпионатидан сўнг Муроджон фаолиятини профессионал боксда давом эттирди ва жуда қисқа фурсат, атиги саккизинчи жангидаёқ енгил вазн тоифасида бирлашган WBA ва IBF камарларини қўлга киритди. Боксчимиз бундай муваффақиятлари эвазига давлатимиз томонидан "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари билан тақдирланган.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Муроджон Аҳмадалиевни бугунги айём табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.