Ру En O'z
31 Октябрь 2022 1007

Енгил атлетикачимиз Туркистон марафонида ғалаба қозонди

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида "Turkistan Marathon 2022" мусобақаси ўтказилди. Унда мезбонлардан ташқари Австралия, Украина, Қирғизистон, Франция, Россия, Чехия, Буюк Британия, Испания, Тожикистон, Венгрия давлатларидан ташриф буюрган атлетлар орасида ҳамюртларимиз ҳам иштирок этиб, совринли ўринларни эгалладилар.

Кўпчиликнинг диққат-марказида бўлган эркаклар ўртасидаги марафон йўналишида юртдошимиз Бахтиёр Ўткиров олтин медални қўлга киритди. Аёллар ўртасидаги беллашувларда эса терма жамоамиз вакиласи Тамила Қўчқорова кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, 21.1 км масофада кечган ярим марафон дастурида Шоҳруҳ Давлатов шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди. Батафсил:

Эркаклар:
42 км, 195 м:
Олтин: Бахтиёр Ўткиров – 2:25:34.09

21.1 км:
Кумуш: Шоҳруҳ Давлатов – 1:05:24

Аёллар:
42 км, 195 м:
Кумуш: Тамила Қўчқорова – 3:18:36.88

Text to speech