Ру En O'z
31 Октябрь 2022 1235

Ўзбек спортининг фидойиларидан бири Шоира Абдуллаева 70 ёшда

Узоқ йиллар Республика Олимпия захиралари коллежида ўқитувчилик қилган жонкуяр устоз, “II даражали соғлом авлод учун” ордени соҳибаси Шоира Абдуллаева 70 ёшни қарши олди. Бугун Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов Шоира Каримовнани ушбу қутлуғ ёши билан муборак этиб, Кенгашнинг эсдалик совғаларини тақдим қилди.

Маълумот учун, Шоира Каримовна Абдуллаева 1952 йил 30 октябрь санасида Тошкентда таваллуд топган. Тошкент Давлат университетини тамомлагач, 1976 йил Республика Олимпия захиралари коллежида ўзбек тили ва адабиёти бўйича ўқувчиларга таълим бера бошлади. Шундан сўнг 2020 йилгача коллежда ўқув бўлими бошлиғи, директор ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борди.

Бу йил Шоира Абдуллаева ушбу даргоҳда фаолият бошлаганига 46 йил бўлди. Жонкуяр устоз ҳали ҳамон ёш атлетларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларга ўзбек тили ва адабиёти фанларидан таълим беришда давом этмоқда.

Text to speech