Ру En O'z
31 Октябрь 2022 1109

Жаҳон спортида нима гап?

  • ХОҚ Президенти Томас Бах Дакар-2026 ўсмирлар Олимпиадасига олиб борилаётган тайёргарлик билан танишиш учун Сенегалга ташриф буюрди. ХОҚ раҳбари ташриф давомида мамлакат Президенти Маки Салл билан учрашди.
  • Декабрь ойида Россия Олимпия қўмитаси президентлигига сайлов бўлиб ўтади. Унга ташкилотнинг амалдаги раҳбари Станислав Поздняков номзоди илгари сурилди.
  • Спорт гимнастикасининг тўсинда машқ қилиш дастури бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони хитойлик Гуан Ченчен 18 ёшидаёқ фаолиятини якунлади.
  • Америкалик сузувчи Кети Ледеки Торонтода қисқа ҳавзада сузиш бўйича ўтаётган Жаҳон кубогида 1500 метрга эркин усулда сузиш дастурида янги жаҳон рекордини ўрнатди. У қайд этган 15:08.24 дақиқа аввалги рекорддан деярли 10 сонияга (15:18.01) яхшироқ.
  • Хитойнинг Синсян шаҳрида стол тенниси бўйича "WTT Cup Finals" турнири ўз якунига етди. Унда хитойлик спортчилар Чуцин Ван ҳамда Инша Сун ғалаба қозонишди.
Text to speech