Ру En O'z
31 Октябрь 2022 1881

Жиззах вилояти илк бор каратэ бўйича мамлакат чемпионатида олтин медаль қўлга киритди

Хоразмда каратэнинг WKF йўналиши бўйича мамлакатимиз спорт ташкилотларидаги болалар, кадетлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунига етди. Икки кун давом этган беллашувларда БЎСМ, ИБЎСМ, Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, Олий спорт маҳорат мактабларидаги 8 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўғил-қизлар баҳс олиб боришди.

Мусобақа якунига кўра, совринли ўринларнинг аксариятини Хоразм, Тошкент ва Сурхондарё вилояти вакиллари эгаллашди. Терма жамоа мураббийлар штабининг маълум қилишича, илк бор Жиззах вилояти спортчиси мамлакат чемпионатида ғолиб бўлди. Бу эса каратэ юртимизнинг ҳар бир ҳудудида кенг оммалашиб бораётганидан далолат.

Мазкур мусобақа терма жамоа мураббийларига ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси учун захира спортчиларини кўриб олиш, ҳудудлардан иқтидорли ёшларни селекция қилиш вазифасини бажариб берди.

Text to speech