Ру En O'z
29 Октябрь 2022 1572

Улар таэквондо бўйича жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади 

Таэквондо WT мухлислари интиқиб кутаётганган жаҳон чемпионати яқинлашиб келмоқда. 3 йиллик танаффусдан сўнг ўтказиладиган дунё биринчилигига бу йил Мексиканинг Гвадалахара шаҳри 13-20 ноябрь кунлари мезбонлик қилади. Мусобақа Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун ғолибга 140 очко тақдим қилиши унга бўлган қизиқишни янада оширмоқда. 

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби мазкур чемпионатда иштирок этадиган таркибни маълум қилди. Унда Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов, Олимпиада иштирокчилари Никита Рафалович, Светлана Осипова каби номдор спортчилар қаторида янги номларни ҳам учратиш мумкин. Жамоанинг тўлиқ таркиби қуйидагича: 

-54 кг: Жаҳонгир Худойберидев

-58 кг: Амир Тўраев

-63 кг: Нияз Пулатов

-68 кг: Улуғбек Рашитов

-74 кг: Жасур Жайсунов

-80 кг: Шуҳрат Салаев

-87 кг: Никита Рафалович

+87 кг: Марат Мавлонов

-46 кг: Зуҳра Тожиматова

-49 кг: Зарнигор Ҳусниддинова 

-53 кг: Ситора Эргашева

-57 кг: Мадина Мирбзалова

-62 кг: Феруза Содиқова

-67 кг: Озода Собиржонова

-73 кг: Саодат Алиева 

+73 кг: Светлана Осипова

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бўлажак дунё биринчилигида жамоамизга омад ва зафарлар тилайди.

Text to speech