Ру En O'z
29 Октябрь 2022 922

Жаҳон спортида нима гап?

  • Бугун Англиянинг Ливерпуль шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Париж-2024 Олимпиадасига лицензиялар ўйналадиган жаҳон чемпионати бошланади.
  • Ли Бинцзе кичик ҳавзада (25 м) сузиш бўйича Хитой чемпионатида 400 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида янги жаҳон рекордини ўрнатди – 3:51.30. Бу аввалги рекорддан (3:53.92) 2.5 сонияга яхшироқ натижа.
  • Мексика 2036 йилги ёзги Олимпия ўйинлари мезбонлигига номзодлар қаторига қўшилди.
  • Сергей Бубка Украина Миллий Олимпия қўмитаси президенти лавозимини тарк этади.
  • Саудия Арабистонида ғолиб 277 минг АҚШ доллари билан мукофотланадиган Саудия ўйинлари мусобақасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Text to speech