Ру En O'z
29 Октябрь 2022 787

Республикамизнинг энг кучли ёш каратэчилари Хоразмда жам бўлишди

Бугун Хоразмда каратэнинг WKF йўналиши бўйича мамлакатимиз спорт ташкилотларидаги болалар, кадетлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди. 2 кун давом этадиган мусобақада БЎСМ, ИБЎСМ, Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, Олий спорт маҳорат мактабларидаги 8 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўғил-қизлар баҳс олиб боради.

Ката ва кумитэ бўйича ўтказилаётган Республика биринчилигида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 600 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун курашмоқда. Ушбу мусобақа ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси учун кучли захира спортчиларини тайёрлаш, вилоятлардан иқтидорли ёшларни селекция қилиш мақсадида ташкил қилинган.

Text to speech