Азизжон Камилов дзюдочиларимизнинг машғулотини кузатди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни кунларда 4-6 ноябрь кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган “Катта дубулға” турнирига тайёргарлик кўрмоқда. МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов терма жамоа базасига ташриф буюриб, спортчиларимизнинг машғулотини кузатди ва улар билан суҳбатлашди.
Азизжон Якубжанович учрашув давомида Шаҳрам Аҳадовни Абу-Даби “Катта дубулға” турнирида бронза медалини қўлга киритгани билан табриклади. Шунингдек, А.Камилов Боку сафарига тайёрланаётган дзюдочиларга ҳам омад ва зафарлар тилади.
Эслатиб ўтамиз, Абу-Даби “Катта дубулға” турнирида Диёра Келдиёрова (-52 кг) кумуш, Шаҳрам Аҳадов (-73 кг) бронза медалини қўлга киритган эди. Бокуда ўтадиган ушбу нуфуздаги мусобақада жамоамиз 19 нафар спортчи билан қатнашади. Ҳамюртларимиз 1 ноябрь куни Озарбайжон пойтахтига йўл олишади.