Ру En O'z
28 Октябрь 2022 600

Бутунжаҳон дзюдо куни муборак!

Ҳар йили 28 октябрь санаси дунёда Бутунжаҳон дзюдо куни сифатида кенг нишонланади. Дзюдо асосчиси Дзигоро Кано айнан 28 октябрь санасида дунёга келган. Халқаро дзюдо кунининг шу кунда нишонланиши ҳам бежиз эмас, албатта. Ҳар йили Халқаро дзюдо федерациясига аъзо 5 қитъанинг 200 га яқин давлатида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам ўзига хос дзюдо байрами кенг тантана билан нишонланади.

Қайд этиш жоиз, ушбу спорт тури мамлакатимизда ўзининг янги ривожланиш даврини ўтказмоқда. Жорий йил пойтахтимизда илк бор катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ўтказилгани, унда терма жамоамиз ўз тарихида биринчи марта 2 та олтин медалга сазовор бўлгани бунга яққол мисол.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон дзюдо федерацияси, спортчи ва мураббийлар, юртимиздаги катта дзюдо оиласини бугунги байрам билан қутлайди.

Text to speech