Ру En O'z
28 Октябрь 2022 1419

Боксчи қизларимиз ҳам Иорданияга йўл олишди

Яна бир неча кундан сўнг Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олади. Бугун эрта тонгда унда иштирок этадиган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Амман шаҳрига жўнаб кетди.

Куни кеча мусобақада қатнашадиган йигитларимиз Иорданияга етиб борган эди. Ҳозирда улар нуфузли мусобақа олдидан сўнгги йиғинни якунлаш арафасида. Аёллар терма жамоамиз Амман шаҳрига қуйидаги таркибда йўл олди:

-48 кг: Фарзона Фозилова
-50 кг: Азиза Якубова
-52 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-57 кг: Ситора Турдибекова
-60 кг: Дилфуза Бекова
-63 кг: Хадичабону Абдуллаева
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-70 кг: Мавлуда Мавлонова
-75 кг: Соҳиба Рўзметова

Бош мураббий: Элшод Расулов
Мураббийлар: Ислом Тожибоев, Зиятдинбек Тайганбаев, Саҳида Якубова.

Text to speech