27 Октябрь 2022
1215
"Уимблдон" турнири ҳақида қизиқ факт
Биласизми?
Теннис оламидаги энг нуфузли 4 та "Катта дубулға" турнирларидан бири "Уимблдон" ғолиблари бош совринларни тақдирлаш маросими вақтида ушлашади. Қоидага биноан, маросимдан сўнг кубокларнинг асл нусхалари "All England Club" музейига топширилади.
Бу анъана 1887 йилдан бери йўлга қўйилган бўлиб, ҳар бир ғолибнинг исм-шарифи муваффақият қозонган йили билан кубокка ёзиб қўйилади. Чемпионларга совринларнинг кичик кўчирма нусхалари тақдим қилинади.