Ру En O'z
26 Октябрь 2022 1182

Учкураш бўйича мамлакат кубогида кучлилар аниқланди

Пойтахтимиздаги “Universal Horses Stables” от спорти клубида учкураш бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари якунига етди. Уч кун давом этган беллашувларда Республикамизнинг турли ҳудудларидан келган чавандозлар бор маҳоратларини намойиш этишди. Айтиш мумкинки, об-ҳавонинг ноқулай келгани спортчиларнинг иродасини яна бир карра кўрсатиб берди. Муросасиз баҳслар якунига кўра, ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Узун формат:
1. Жасурбек Ҳотамбеков (Тошкент ш.)
2. Алишер Эркинов (Фарғона)
3. Муҳаммаддиёр Раимжонов (Тошкент ш.)

Қисқа формат:
1. Максим Дворянцкий (Тошкент ш.)
2. Алишер Эркинов (Фарғона)
3. Жасурбек Ҳотамбеков (Тошкент ш.)

Text to speech