Ру En O'z
26 Октябрь 2022 607

Спорт гимнастикачиларимиз Чусовитинасиз жаҳон чемпионатига йўл олишди

29 октябрь – 6 ноябрь кунлари Англиянинг Ливерпуль шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда жамоавий йўналишда Париж-2024 Олимпиадаси учун йўлланмалар ўйналади. Бўлажак дунё биринчилигида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси бугун “Туманли Альбион”га жўнаб кетди.

Маълум қилганимиздек, жамоа Грузиянинг Тбилиси шаҳрида сўнгги ўқув-машғулот йиғинини олиб боргач ушбу шаҳардан Ливерпулга йўл олди. Аҳамиятлиси, таркибда тажрибали Оксана Чусовитина йўқ. Дунё биринчилигида қатнашадиган таркиб қуйидагича:

Расулжон Абдураҳимов
Абдулла Азимов
Ўткирбек Жўраев
Ҳабибулло Эргашев
Дилдора Арипова
Оминахон Ҳалилова

Text to speech