26 Октябрь 2022
1178
Антонио Эспинос Бутунжаҳон каратэ федерацияси президенти этиб қайта сайланди
Бугун Туркиянинг Конья шаҳрида каратэнинг WKF йўналиши бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олади. Мусобақадан аввал Бутунжаҳон каратэ федерациясининг Конгресси ўтказилиб, унда ташкилот президентлигига сайлов бўлиб ўтди.
Халқаро ташкилот раҳбарлигига биргина унинг амалдаги президенти Антонио Эспиноснинг номзоди илгари сурилди. Деярли барча миллий федерациялар ушбу номзодни қўллаб-қувватлашди ва А.Эспинос яна 6 йил муддатга WKF президенти этиб сайланди.
Маълумот учун, испаниялик ушбу мутахассис 1998 йилдан буён Бутунжаҳон каратэ федерациясини бошқариб келмоқда. Бугун бошланадиган дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам 16 нафар спортчи билан иштирок этади.