Ру En O'z
25 Октябрь 2022 1240

"Олимпик" U-21 жамоаси Ўзбекистон U-21 биринчилиги чемпиони!

"Локомотив" ёшларининг "Пахтакор"га мағлубиятга учрагани сабаб МОҚ қошида тузилган "Олимпик" клуби ўринбосарлари муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди.

Айни пайтда иккинчи ўринда кетаётган "Локомотив" жамоамиздан 9 очко ортда қолмоқда ва олдинда учта тур қолди. Очколар тенг келиб қолса, биринчи навбатда ўзаро ўйинларга қаралади. Бу борада устунлик "олимпиячилар" томонида — 3:1, 2:1.

Text to speech