Ру En O'z
24 Октябрь 2022 1539

Ўзбекистон ва БАА Миллий Олимпия қўмиталари ўртасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда

Бугун дўстона ришталари тобора мустаҳкамланиб бораётган Ўзбекистон ва БАА Миллий Олимпия қўмиталари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Дубай шаҳрида ўтган тадбирда ҳар икки Қўмитанинг Бош котиблари Ойбек Касимов ҳамда Азза бинту Сулаймон иштирок этишди.

Режага кўра, икки мамлакатнинг асосий ва ёшлар терма жамоалари йирик комплекс мусобақалар, Осиё ва жаҳон чемпионатларига тайёргарлик, спорт менежменти, тиббиёт каби йўналишларда ҳамкорликни янада мустаҳкам олиб боради. Шунингдек, йирик мусобақаларга тайёргарлик кўриш, мавжуд инфратузилмаларни яхшилаш бўйича ўзаро тажриба алмашади.

Самимий руҳда ўтган суҳбатда Азза бинту Сулаймон ўзбек спорти нафақат қитъамиз, балки жаҳонда катта мавқега эга экани, икки томонлама ҳамкорлик мамлакатларнинг спорт соҳасида янада жадал ривожланишига туртки бўлашини таъкидлади. Ўз навбатида, Ойбек Касимов ҳам БАА спортига юқори баҳо бериб, ушбу давлат Миллий Олимпия қўмитаси билан ҳамкорлик юртимиз спорти учун манфаатли эканини билдирди.

Text to speech