Ру En O'z
24 Октябрь 2022 1358

Наманганда таэквондо WT бўйича халқаро турнир ўтказилади

Мамлакатимизда таэквондо WT спорт турини янада оммалаштириш, чекка ҳудудлардан иқтидорли ёшларни селекция қилиш мақсадида бир қатор халқаро мусобақалар ўтказиб келинмоқда. “Namangan open” ушбу мусобақалардан бири бўлиб, халқаро турнир бу йил учинчи бор ташкил этилади.

Беллашувлар 25-30 октябрь кунлари “Паҳлавон” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Унда мамлакатимиз вакилларидан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Эрон, Покистондан ташриф буюрадиган спортчилар баҳс олиб боришади. Регламентга кўра, мусобақа ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида кечади.

Text to speech