Ру En O'z
24 Октябрь 2022 1266

От спортининг учкураш йўналиши бўйича мамлакат кубоги учун баҳслар бошланди

Бугун пойтахтимиздаги “Universal Horses Stables” от спорти клубида учкураш бўйича Ўзбекистон кубоги баҳсларига старт берилди. Уч кун давом этадиган мусобақада чавандозлар от йўрттириш, кросс ва конкур дастурларида бор маҳоратларини намойиш этишади. Қоидага кўра, спортчи барча йўналишларда фақат битта от билан иштирок этиши мумкин.

Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган мазкур йўналиш мамлакатимизда ҳам тобора оммалашиб бормоқда. Ушбу мусобақа келаси йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига тайёргарлик йўлида терма жамоа таркибини шакллантириб олиш учун муҳим стартлардан бири ҳисобланади.

Text to speech