Ру En O'z
22 Октябрь 2022 1182

Андижонда оммавий югуриш тадбири ўтказилди

Бугун Андижонда "Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик" шиори остида оммавий югуриш тадбири ўтказилди. Пойга Андижон шаҳар Ўзбекистон кўчасидан старт олиб, Заҳириддин Муҳамммад Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази йўналишидаги 5 км масофада ўтказилди.

Тадбирда Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, шунингдек, юзлаб андижонлик спортсевар ёшлар иштирок этишди. 1500 нафарга яқин спорт ихлосмандларини жамлаган пойга якунида ўз ёш тоифасида ғолиб ва совриндор бўлган қатнашчилар тақдирланишди.

Text to speech