22 Октябрь 2022
1225
Аҳадов ва Нўмонов бронза медали учун курашишади
Дзюдо бўйича Абу-Даби "Катта дубулға" турнирининг иккинчи кунида медаллар учун курашадиган спортчилар номи маълум бўлди. -73 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртларимиз Шаҳрам Аҳадов ва Обидхон Нўмонов шоҳсупага кўтарилиш имкониятини сақлаб қолишди. Ҳар икки вакилимиз ярим финалгача бўлган йўлни мардонавор босиб ўтишди. Бироқ финал остонасида уларга бироз омад етишмади. Энди дзюдочиларимиз кечки дастурда бронза медали учун татамига чиқишади. Юртдошларимизга қуйидаги спортчилар рақиблик қилишади:
Бронза медали учун баҳслар, -73 кг:
Шаҳрам Аҳадов – Петру Пеливан (Молдова)
Обидхон Нўмонов – Сальвадор Рока (Испания)