Ру En O'z
22 Октябрь 2022 1289

Сеулда ўтган Миллий Олимпия қўмиталари ассоциациясининг XXVI Бош Ассамблеяси якунлари:

  • Тадбирда жами 205 та МОҚ (187 та жонли ва 18 та онлайн) иштирок этди;
  • Унда мамлакатимиз номидан қатнашган МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов кўплаб халқаро ташкилот мутасаддилари билан ҳамкорлик ва стратегик ривожланишга доир масалаларни муҳокама қилди;
  • Ушбу Бош Ассамблеяда ташкилотнинг 2022-2026 йиллардаги даври учун раҳбар сайланди. Овоз бериш жараёнида 2018 йилдан ташкилот президенти вазифасини бажариб келган Робин Митчел ғалаба қозонди;
  • Тадбир доирасида МОҚА-2022 тақдирлаш маросими ҳам ўтказилиб, унда энг яхши МОҚ ва спортчилар аниқланди;
  • МОҚАнинг келгуси Бош Ассамблеяси 2023 йилнинг 13-15 август кунлари Индонезиянинг Бали шаҳрида бўлиб ўтади.
Text to speech