Ру En O'z
21 Октябрь 2022 1442

Тарихий натижа: Ўқ отиш спортида жаҳон чемпионатларидаги биринчи медаль қўлга киритилди

Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Мусобақанинг бугунги куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун унутилмас натижа билан тарихда қоладиган бўлди. Боиси, унда 10 метрга пневматик тўппончадан отиш бўйича эркаклар ўртасидаги жамоавий баҳсда қатнашган йигитларимиз кумуш медални қўлга киритишди.

Ҳамюртларимиз ҳал қилувчи баҳсда ҳиндистонлик тенгқурларига қарши баҳс олиб боришди. Муросасиз кечган беллашувда Ҳиндистон жамоаси 16:8 ҳисобида ғалаба қозонди ва олтин медалларни расмийлаштирди.

Мусобақа давомида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Муҳаммад Камолов, Вениамин Никитин ва Илҳомбек Обиджоновга тасанно айтамиз. Баракалла, йигитлар!

Text to speech