Ру En O'z
21 Октябрь 2022 558

Диёра Келдиёрова Абу-Даби "Катта дубулға" турнирида кумуш медални қўлга киритди

БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнирининг биринчи куни ўз якунига етмоқда. Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди.

Спортчимиз муросасиз кечган финалда франциялик Астрид Гнетога қарши баҳс олиб борди. Афсуски, беллашувда европалик дзюдочининг қўли баланд келди. Бу Келдиёрова учун "Катта дубулға" турнирларидаги тўртинчи медаль бўлди.

Ушбу натижа орқали Диёра жаҳон рейтинги учун 700, Париж-2024 Олимпиадаси йўлида 350 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўймоқда.

Text to speech