Ру En O'z
21 Октябрь 2022 937

Диёра Келдиёрова финалда!

Дзюдочимиз Диёра Келдиёрова Абу-Даби "Катта дубулға" турнирининг финал йўлланмасини қўлга киритди. -52 кг вазн тоифасида иштирок этаётган спортчимиз дастлаб испаниялик Ана Перес Бокс, сўнг марокашлик Сумия Ирауини, ярим финалда эса икки карра Олимпиада совриндори италиялик Одетте Жуфридани иппон баҳоси билан мағлубиятга учратди.

Самарқандлик дзюдочимиз кечки дастурда олтин медаль учун франсиялик Астрид Гнетога қарши татамига чиқади. Афсуски, бугун баҳс олиб борган Ҳалима Қурбонова (-48 кг) ҳамда Шукуржон Аминова (-57 кг) медаллар учун курашни эрта тарк этишди.

Text to speech